Халқ бисотидан

Бир киши донишмандга савол берибди:

– Менга тушунтириб бера оласизми, ҳаётнинг асл мақсади нима?

– Тушунтира олмайман, – деган жавоб янграбди.

– У ҳолда, ҳеч бўлмаса, унинг моҳиятини англата оласизми?

– Йўқ.

Ҳафсаласи пир бўлган киши ташқарига чиқиб кетибди. Шунда хонадаги шогирдлар ҳайрон бўлишибди: “Қанақасига? Уларнинг устози саволга жавоб бера олмай, бундай вазиятга тушиб қолиши мумкин эмас-ку!” Шу пайт кекса донишманд уларни хотиржам қилиб, шундай дебди:

– Ҳаётнинг мазасини ҳис қилмай туриб, унинг мақсади ва моҳиятини билгандан не наф? Ширинликни шунчаки ейиш, ундан баҳра олиш керак, ортиқча муҳокама қилиш эмас.

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.