Маълумки, инсон саломатлиги учун соғлом уйқунинг (кунига 7-8 соат) ҳам аҳамияти катта. Чунки тўйиб ухламайдиган одам организмида турли салбий ўзгаришлар – юрак-қон томир касалликларидан тортиб, асаб зўриқиши, семириш ва бошқа хасталиклар юзага келади.

Калций ва магний каби микроэлементлар сокинлаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, безовталик, руҳий ҳаяжон, ички сиқилиш ҳиссини бартараф этади ва шу орқали уйқуни меъёрлаштиради. Инсон белгиланган вақтда тўйиб ухлаши ва ҳордиқ олиши учун Д, Э, C ва В гуруҳи витаминлари ҳам зарурдир.

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.