Биласизми?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-сентябр ойларида 3,6 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 млн. нафарга ёки 3,2 бараварга ошган.
Ўзбекистонга 9 ойда ойда энг кўп фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган давлатлар рўйхатида Қозоғистон (1076,2 минг), Қирғиз Р. (952,1 минг) ва Тожикистон (950,3 минг) етакчилик қилмоқда. Россия (395,1 минг) ва Туркия (53,3 минг) ҳам кучли бешликдан ўрин олган.
