Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги Хонқиз қишлоғида яшовчи ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги моёр Авазхон Жамолов узоқ йиллар Марғилон шаҳар ички ишлар бўлимида турли лавозимларда ишлаб, шогирдлар эҳтиромида нафақага чиққан.

Эл-юрт осойишталигига муносиб ҳисса қўшган фахрий айни кунларда табаррук 70 баҳорни қарши олмоқда. Шу муносабат билан унинг хонадонида шукрона дастурхони ёзилиб, дўсту биродарлар таклиф этилди.

Ушбу тадбирда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Марғилон шаҳар ИИБ раҳбарияти ва Фахрийлар кенгаши аъзолари, Авазхон Жамолов билан бирга ишлаган ҳамкасблар ҳамда унинг шогирдлари иштирок этди.

Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов вилоят ИИБ раҳбариятининг фахрийга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шогирдлар ва ҳамкасбларнинг самимий қутловлари ҳамда кўрсатилган эҳтиромдан фахрийнинг боши осмонга етди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.