Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан аждодларимизнинг юртни истиқлол сари бошлаш, халқни маърифатли қилиш йўлидаги фидойиликларини, илмий, адабий меросини кенг тарғиб этиш, қатағон қурбонларининг матонати ва жасоратларини ёш авлод шуурига синдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, ижодкорларимиз ҳам айни пайтда худди шу тарихни ўрганиб, уни бадиий йўсинда талқин қилишмоқда. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва драматург, истеъфодаги полковник Зикрилла Неъмат ҳам ҳозиржавоблик билан ХХ аср ўзбек маданиятининг машҳур вакилларидан бири, таниқли сиёсат ва жамоат арбоби, машҳур адиб, биринчи ўзбек профессори Абдурауф Фитратнинг зиддиятларга бой ҳаёти ҳақида “Абдурауф Фитрат ёхуд зулматда зиё излаб” номли пъэсани ёзди. Бухоро вилоят мусиқали драма театрининг иқтидорли ёш режиссёри Лазиз Наврўзов шу асар асосида “Абдрауф Фитрат” спектаклини саҳналаштирди. 

Яқинда спектаклнинг премъэраси бўлиб ўтди. Унда асосий ролларни театрнинг талантли актёрлари Бахтиёр Пирматов, Суҳроб Қурбонов, Муроджон Ҳасанов, шунингдек, эл-юрт назарига тушган Рўзигул Қандова, Раҳим Эргашев, Саодат Ғуломова каби санъаткорлар ижро этишган. 

– Асар премъэрасининг 21 октябръ – Она тилимиз байрами арафасида бўлиб ўтишида ҳам, назаримизда, мажозий маъно бор. Қомусий билим эгаси Абдурауф Фитрат ўзбек тилини асраб-ардоқлаш, унинг имкониятларини кўрсатиб бериш борасида ҳам фидойилик кўрсатган. Олимнинг ўзбек тили грамматикасига оид дарсликлари 1925–1930-йиллар оралиғида беш бор нашр этилган. Айнан тилшунослик ва адабиёцҳунослик борасидаги чуқур илмий тадқиқотлари учун у ўзбек олимлари орасида биринчилардан бўлиб профессор унвонига сазовор бўлган. Спектаклга келсак, у томошабинлар, хусусан, зиёлилар ҳамда ёшлар томонидан илиқ қарши олинди. Театр жамоаси репертуари яна бир ажойиб саҳна асари билан бойиди, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди Дилшод Ражаб. 

Қисқаси, премъэрада вилоят ички ишлар органлари ходимлари ва бир гуруҳ фахрийлари ҳам иштирок этишди. Спектаклъ барча томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

Мирзоқул АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.