Фарғона вилоятида “Адабиёт байрами” ўтказилди. Қувонарлиси шундаки, кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирларда адабиёт ва ижодга меҳри баланд ички ишлар органлари ходимлари ҳам иштирок этди.

Шу кунлари Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида Завқий таваллудининг 170 йиллиги, Ҳусайин Шамс таваллудининг 120 йиллиги, Амин Умарий таваллудининг 110 йиллигига бағишланган хотира кечалари, таниқли ижодкор Коммуна Олимова таваллудининг 90 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. 

Тадбир сўнггида Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари устоз ижодкор Коммуна Олимовага совғалар тақдим этишди.

Адабиёт байрами доирасида Қўқон шаҳар мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан саҳнага олиб чиқилган “Завқий” спектакли ҳам юрт посбонларига жуда манзур бўлди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.