Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан ИИВ Навоий академик лицейида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоят Маънавият ва маърифат бўлими, ИИБ ММИ ва КБТХ масъул ходимлари, фахрийлар, Навоий давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари иштирок этишди. Маънавий-маърифий кечада ўқувчилар Бобурнинг Ватан соғинчига йўғрилган ғазал ва рубоийларидан ўқишди, унинг ҳаёти ва фаолияти акс этган саҳна кўринишлари намойиш қилишди. Сўнг ушбу сана муносабати билан ўтказилган танловларда ғолиб чиққан ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва китоблар тўпламлари билан тақдирланди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
