ИИВ Қашқадарё академик лицейида вазирлик Бирлашган таҳририяти томонидан нашрга тайёрланган “Кадрлар хизмати фидойилари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Бирлашган таҳририят, вилоят ИИБ ва соҳавий хизматлар ходимлари, фахрийлар ҳамда лицей ўқувчилари иштирок этди.
Тадбир вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Шермуҳаммад Турсунов очиб, сўнгги йилларда соҳа ходимлари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор берилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Бирлашган таҳририят бош муҳаррири ўринбосари, маёр Азизжон Файзиев сўзга чиқиб, китобни тайёрлаш ва нашр этиш жараёнларига тўхталди. Китобдан соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш борасида самарали хизмат қилган, ибратли умр кечирган фахрийлар ҳақидаги мақолалар ўрин олганини қайд этди.
Самимий руҳда ўтган тадбирда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши аъзолари – истеъфодаги подполковниклар Амир Хушвақтов ва Пирмат Аҳмедов янги китоб келажак авлод учун муҳим манба, ёш ходимлар учун тажриба мактаби вазифасини ўташини билдирди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
