Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ ҳамкорлигида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкиллаштирилди. 

Мусобақада зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган йигит-қизлар мантиқий саволларга берган жавоблари орқали ўз маҳоратини намойиш этди.

Муросасиз, қизғин ўтган "Заковат" ўйинида вилоят Иибнинг тажрибали ходимлари 1-ўринни, Гулистон давлат университети жамоаси иккинчи ва Миллий гвардия Сирдарё вилояти қўриқлаш бошқармаси жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоалар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши томонидан диплом ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.