Жорий йил 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жазони ижро этиш департаменти тизимида хизмат қилаётган ходималар учун ИИВ “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ташкил этилган байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди. Департамент бошлиғининг ўринбосари, полковник Г.Курамбаэв хотин-қизларни муборакбод этар экан, ички ишлар органлари соҳасида хизмат қилиш юксак шараф эканини, аёл киши учун эса оила, рўзғор ташвиши билан бирга, эл осойишталигини таъминлаш вазифасини ҳам зиммасига олиш мазкур шарафни икки карра юксалтиришини таъкидлаб ўтди.

Байрам муносабати билан Биринчи минтақавий ҳудуд 21-сон ЖИЭК бошлиғи, подполковник Гулруҳ Каримова, 24-сон ТК раҳбари, подполковник Шоира Адилова “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, бир гуруҳ ходималар эса И, ИИ ва ИИИ даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати билан тақдирланди. Шунингдек, жазони ижро этиш тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда фахрийлар сафида бўлган аёлларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида ИИВ Ашула ва рақс ансамбли томонидан намойиш этилган консерт дастури ҳам барчага манзур бўлди. Иштирокчилар шўх-шодон куйларга рақс тушиб, маданий ҳордиқ чиқаришди. Сўз усталарининг ичакузди ҳангомалари эса байрам кайфиятини янада кўтарди.

Шаҳризод Шокиров,

катта лейтенант.