ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталёнида “Тараққиёт стратегияси – демократик ислоҳотлар асоси” мавзуида маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.

Сунингдек, шу куни шоир, драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан соир ҳаёти ва ижодига бағишланган маърифий тадбир ҳам бўлиб ўтди. Унда ҳарбий қисмга таклиф этилган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва соҳа мутахассислари йиғилганларга Усмон Носир ҳақида батафсил маълумот бериб ўтишди. Унинг ўзбек адабиётига кириб келиши, тутган ўрни, эришган ютуқлари тўғрисида тўхталиб, Ватан, муҳаббат тўғрисидаги қайноқ шеърларидан намуналар ўқишди.