* Ҳаёт шу қадар узунки, жуда кўп хатога йўл қўйиш мумкин. Ҳаёт шу қадар қисқаки, уларни тўғирлашга вақт етмай қолиши мумкин.
* Инсон бошқаларнинг тақдирини ўқишни бас қилиб, ўз тақдирининг ёзувчиси бўлиши керак.
* Муносабатлар – кема каби. Кичик тўфонга дош бера олмаса, у билан очиқ уммонга чиқмаган маъқул.
* Иродаси заиф одам – ўч олади, кучли одам – афв этади, ақлли одам – эътибор қилмайди.
* Йиллар ўтиб, қариётганингиздан афсус қилманг, кимларгадир бу ҳам насиб қилмаган.
* Олтиндан ясалган эгар эшакни отга айлантира олмаганидек, мафтункор кўриниш ва қимматбаҳо либос ҳам инсонга олижаноб улуғворлик бахш эта олмайди.
* Энг муҳими – қалбда тартиб ўрнатиш. Уч нарсадан: нолиш, айблаш ва ўзимизни оқлашдан воз кечиш жуда муҳим.
* Кимдандир қасд олиш ёки атрофдагиларга ниманидир исботлаш истаги бўлмаса, билгинки, бу бахт аломатидир.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
