Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” мажмуасида вилоят ИИБ, ҳудудий ички ишлар бошқарма ва бўлимлари ҳамда соҳавий хизматларнинг раҳбар ва ходимлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Тантана аввалида ички ишлар органлари ходимларининг шарафли ва машаққатли хизматлари эътироф этилди.
Хусусан, мамлакатимиз раҳбарининг шу йил 25 октябрдаги фармони асосида Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати инспектори, Қурбонали Арипов “Жасорат” медали, шунингдек бир гуруҳ раҳбар ва ходимлар Ички ишлар вазирининг жорий йил 23-октабрдаги буйруғи асосида “Тезкор хизматнинг аълочиси”, “Аъло хизматлари учун”, И, ИИ ва ИИИ даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик қўл соатлари билан тақдирлангани эълон қилинди. Жумладан, Ички ишлар вазири буйруғига биноан вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров “Тезкор хизматнинг аълочиси” нишони билан мукофотлангани билдирилди.
Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиэв сўзга чиқиб, жамоат хавфсизлиги ва осойишталик посбонларини мазкур сана билан қутлади ва бир қатор соҳа вакилларига ҳокимлик совғаларини топширди. Яна бир қанча фаол ходимлар ҳамкор идораларнинг кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ва совғаларини қабул қилиб олдилар.
Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодировга Халқаро полисия ассосиасияси вакиллари томонидан ассосиасия медали ва нишони ҳам топширилди. Маълумот ўрнида айтиш керак, мазкур мукофот билан халқаро полисия фаолиятига кўмак берганлар тақдирланади.
Тантанага пойтахт ва вилоят санъаткорларининг консерт дастури ўзига хос шукуҳ бағишлади.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
