Нукус шаҳридаги Бердақ номли Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 25 октябръ – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган фидойи ходимларнинг оила аъзолари иштирок этган ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаэв сўзга чиқиб, тинч ва осуда ҳаётимиз посбонларини касб байрами билан самимий қутлади. 

Шунингдек тадбирда сўз олган бошқалар ҳам давлатимиз томонидан мазкур соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг ижобий натижалари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг, бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари муносиб тарзда мукофотланди. 

Вазирлик “Орол юлдузлари” ансамбили ҳамда таниқли санъаткорлар томонидан куйланган дилрабо тароналар тадбир иштирокчиларига янада завқ бағишлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.