Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Фарғона вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий органлар раҳбарлари, хусусан, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, фахрийлар Фарғона шаҳридаги Ватанпарварлик боғида жам бўлдилар. Оркестр садолар остида Мотамсаро она хайкали пойига гуллар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.
Гул қўйиш маросимидан сўнг Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида байрам тадбири давом этди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёэвнинг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Тантаналар давомида юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари ҳамда турли даражадаги мукофотлар билан тақдирланди.
Тадбир элимиз ардоғидаги санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
