Кечиримлилик азалдан ўзбек халқига хос бебаҳо фазилатлардан саналган ва ҳозирда ҳам бардавом. Наврўз байрами арафасида давлатимиз раҳбарининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилингани бунинг ёрқин ифодасидир.
Ш. Саидалиэв 2020 йилда ўйламай босган биргина ножўя қадами туфайли озодликдан маҳрум этилиб, жазони Навоий вилоятида жойлашган 11-сон Жиэкда ўтаётган эди. У ҳам Президентимизнинг Наврўз байрами шарофати билан эълон қилинган мазкур фармонига асосан оиласи бағрига қайтди, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ва тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги, шунингдек, ногиронлиги ва оилавий шароити ҳисобга олиниб жазодан озод этилди. Шу куни колониядан яна бир маҳкум озод этилиб, иккинчисининг жазо муддати ярмига қисқартирилди.
- Юртбошимизнинг менга берган имкониятидан тўғри фойдаланишга, ҳалол меҳнат қилишга ваъда бераман, - дейди Ш. Саидалиев.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
