Шаҳрисабз шаҳрида “Темур тузуклари” билимдони” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда ходимларнинг буюк бобомиз Амир Темурнинг “Темур тузуклари” мемориал асари ҳақидаги билимлари тезкор савол-жавоблар асосида синалди.

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринни Яккабоғ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Ҳусан Соатов эгаллади. Кейинги совринли ўринларни вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси катта инспектори, подполковник Фахриддин Шарифов ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, капитан Бобур Носиров қўлга киритди.

Ғолиблар вилоят Иибнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Музаффар БАШИРОВ,

катта лейтенант.

Қашқадарё вилояти.