Ана шу шиор остида Зомин туманидаги амфитеатрда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан вилоят ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари, фахрийлар ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган соҳа вакилларининг яқинлари иштирокида байрам уюштирилди. Тадбир аввалида вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров йиғилганларни истиқлол байрами билан қутлади. 

Шундан сўнг намойиш этилган консерт дастури барчага завқ улашди. Тадбир давомида Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ички ишлар органлари жамоалари иштирокида “Қувноқлар ва зукколар – 2024” танловининг минтақавий босқичи ўтказилди. 

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.