Беш асрдан кўпроқ вақт ўтишига қарамасдан, улуғ мутафаккирлар сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси инсонлар қалбига эзгулик, саховат, меҳр-мурувват нурларини таратиб келмоқда. 

Шу муносабат билан яқинда, икки буюк зотнинг таваллудига бағишлаб, ИИВ Малака ошириш институтида маънавий-маърифий кеча ташкил этилди. 

Унда мазкур таълим муассасаси тингловчилари томонидан улуғ аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда бой ижодий мероси ҳақида тадбир иштирокчиларига кенг маълумотлар берилиб, уларнинг қаламига мансуб ғазал ва рубоийлардан парчалар келтирилди. 

Шунингдек, тингловчилар ижросидаги саҳна кўринишлари эса, барчанинг қалбидан чуқур жой олди.

Сардор СОҚИЭВ, 

маёр.