Юртимизда байрамлар арафасида эътиборга муҳтож инсонларга меҳру оқибат кўрсатиш яхши анъанага айланган. Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари ҳам хайрли ишга қўл уришди. Улар Янги Наманган туманида жойлашган 26-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун байрам тадбири ташкил этишди.

Тадбирда ташкилотчилар болаларни байрам билан қутлар экан, улар халқимизнинг, Юртбошимизнинг ҳамиша диққат марказида ва ғамхўрликлари остида эканликларини алоҳида таъкидлашди. Бунга жавобан эса яхши ўқишлари, билимларни пухта эгаллашлари ва келажакда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган етук инсон бўлиб вояга етишлари лозимлиги айтилди.

Тадбирда болажонлар учун байрам дастурхони тузалди. Уларга ўқув қуроллари совға қилинди.

Феруза ОТАХОНОВА,

“Постда” мухбири.

Наманган вилояти.