Хоразм вилояти Иибда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Байрам кечасига ички ишлар органларида хизмат қилаётган фидойи ходимлар таклиф этилди. 

Тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Д. Назармуҳамедов очиб, йиғилганларни қутлуғ айём билан муборакбод этди. Шундан сўнг, юртимиз осойишталигини таъминлаш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда фидойилик билан хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларидан бир гуруҳи Ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишонлари, Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Кечада Наврўзнинг энг тансиқ таоми сумалак пиширилди ва байрам дастурхонига тортилди.

Воҳанинг таниқли санъаткорлари ўзларининг дилтортар куй ва қўшиқлари, жозибадор рақслари билан кечага ўзгача файз бахш этди.   

 Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.