Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” Чилонзор тумани Ииофмбда ҳам қизғин давом этмоқда. Хусусан, ходимлар “Табиат” ҳамда Абдулла Қодирий уй музейига, “Турон” кутубхонаси ва “Ҳазрати Имом мажмуаси”га боришди.
Ходимлар музейлардаги экаспонатларни томоша қилар экан, ўзларига бир олам таассурот олишди. “Турон” кутубхонаси ва “Ҳазрати Имом мажмуаси”да эса бой маънавий мерос – тарихий, бадиий ва илмий китоблар билан танишишди.
Сарвар СОБИРОВ,
“Постда” мухбири.
