Ҳаёт биз ўйлагандан кўра оддийроқ. Барча буюк ишларни осонлик билан амалга ошириш мумкин.
Тибетлик донишмандларнинг фикрича, бу сўзларнинг моҳиятини англаб етиш ва ҳис қилиш учун қуйидаги оддий қоидаларга амал қилиш кифоя.
* Бирон нарса кўнглингга маъқул келдими – буни билдир.
* Маъқул келмаса ҳам – буни билдир.
* Яқин кишингни соғиндингми – қўнғироқ қил.
* Ниманидир тушунмадингми – қайта сўра.
* Қандайдир истагинг борми – илтимос қил.
* Сени англашларини истайсанми – яхшилаб тушунтир.
* Айбдор бўлсанг – шу заҳотиёқ тан ол ва ўзингни оқлаш учун баҳона излама.
* Ахмоқ кишилар билан ҳеч қачон баҳслашма.
* Ҳамиша ёдингда бўлсин, ҳамманинг ўз ҳақиқати бор ва у сеникига тўғри келмаслиги мумкин.
* Бадахлоқ ва ярамас инсонлар билан мулоқот қилма.
* Одамнинг муаммолари фақат унинг ўзида бўлишини унутма.
* Ҳар бир ҳодисадан завқ олишга интил.
* Ҳеч қачон мижғов бўлма.
* Бугун билан яша, чунки кечаги кун ўтиб кетган, эртангиси эса кириб келмаслиги ҳам мумкин.
* Олам билан танишиш, унга оид билимларга эга бўлиш учун зинҳор вақт ва маблағингни аяма.
* Ҳаётда фақат ўзингга, ўз ҳисларингга ишонишни одат қил.
* Одамлар билан муносабатда сабрли ва илтифотли бўл.
* Билгинки, бугун энг яхши кунингдир.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
