Мирсаидов Мирмухсин — ёзувчи, шоир, журналист. 1974 йил “Умид” романи учун Ҳамза номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти совриндори бўлган, учта орден ва медаллар билан тақдирланган. “Ўзбекистон халқ ёзувчиси”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби” ва “Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси” шарафли унвонлари соҳиби.
Мирмухсин 1921 йил 3 май куни Тошкентда туғилган. Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган.
Ўз фаолиятини Мирмухсин ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилигидан бошлаган. Сўнгра, ўзбек радиосида, марказий газета ва ойномалар таҳририятида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида муҳаррирлик қилган. “Шарқ юлдузи” ойномаси 20 йил, “Муштум” ҳажвий журналида 10 йил бош муҳаррир сифатида фаолият юритган.
Илк шеърий тўплами “Садоқат” 1943 йил нашр этилган. Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон пахтакорларининг қаҳрамонона меҳнатлари ҳақидаги “Уста Ғиёс”, “Яшил қишлоқ” достонлари яратилган. Сўнгра, “Қадрдонлар”, “Широқ” ва бошқа достонлари омма юзини кўрган.
Москвада “Фарғона баҳори”, “Шеърлар ва достонлар”, “Лирик сатрлар” ва бошқа тўпламлари чоп этилган. 1957 йил унинг кўп йиллик меҳнат намунаси – “Зиёд ва Адиба” шеърий романи ўқувчиларга ҳавола этилди.
Мирмухсин яхши романнафис сифатида ҳам танилди. У замонавий Ўзбекистон ҳаёти ҳақидаги “Дегрез ўғли” (1972), “Чотқол йўлбарси” (1977), тарихий романлари “Меъмор” (1974), “Темур Малик” (1985) каби ҳаётий рамонлар муаллифи.
Шунингдек, ёзувчи болалар учун ўндан ортиқ китоблар ҳам ёзган. А. Пушкин, Т. Шевченко, В. Маяковский, Н. Тихонов ва бошқа кўплаб ижодкорларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.
1998 йил “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.
Таниқли ёзувчи Мирмухсин 2005 йилнинг 2 февралъ куни 84 ёшида вафот этган.
Мадина Қаҳҳорова тайёрлади.
