Фарғона шаҳридаги Афросиёб тантаналар мажмуасида ички ишлар органларида хизмат қилаётган фидойи ва жонкуяр аёллар ҳамда фахрийлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Уни бошқарма бошлиғи, генерал-маёр Азизбек Икрамов очиб, соҳамиз маликаларини мазкур сана билан самимий муборакбод этди ҳамда Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг, ўзининг хизмат вазифасини сидқидилдан адо этиб келаётган бир гуруҳ ходималарга вазирлик ва вилоят Иибнинг турли даражадаги мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек ушбу кечага таклиф қилинган, хизмат вақтида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳам байрам совғалари тортиқ этилди.
Тадбир давомида санъаткорлар томонидан ижро этилган баҳор фасли ва аёлларни тараннум этувчи дилрабо куй-қўшиқлар ва жозибали рақслар барчага хуш кайфият бағишлади.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
