Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Умид Утаэв бошчилигидаги масъуллар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда жамиятда ўта долзарб масала саналган коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш, унга қарши курашиш ҳар бир давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолаётганлиги, бу борада муваффақиятли тизимни барпо этиш, кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, амалга оширилаётган ишларга танқидий ёндашган ҳолда, миллий қонунчиликда белгиланган қонун-қоидаларни амалиётга татбиқ этиш ҳақида сўз юритилди. Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир ходим ўз ҳиссасини қўшиши зарурлиги таъкидланди.
Шу ўринда, ходимларда коррупсияга, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфиятининг шаклланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги, бунда қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига ходимларнинг бефарқ ва лоқайд бўлмасликларига урғу берилди.
Бахтиёр ХУДОЙБЕРДИЕВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
