Янги йилдан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги «Дор ул-кутуб» зиё маскани қайта ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар ҳар қандай соҳани китобсиз тасаввур қилиш қийинлигини таъкидлашди. Бугунги телекоммуникасия асрида, технологиялар жадал ривожланган, электрон ахборот алмашинуви чўққига чиққан бир пайтда ҳам ёзма адабиёт намуналари ўз нуфузини йўқотгани йўқ.  

Китоблар уйи нафақат ички ишлар органлари ходимлари, балки кенг оммага мўлжалланган бўлиб, «Дор ул-кутуб» якка тартибдаги тадбиркорлик субъэкти томонидан 2 мингга яқин бадиий, илмий ва ўқув адабиётлари билан бойитилди. Китобхон бу илм масканида ўтириб мутолаа қилиши учун барча шароитлар яратилган. 

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.