Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимиздаги 7534-ҳарбий қисмда “Отам онам ва мен – соғлом оиламиз” шиори остида оммавий спорт тадбири бўлиб ўтди. 

Унда она Ватанимиз осойишталик посбонлари ва уларнинг оила азолари спортнинг бир нечта тури бўйича ўзаро беллашдилар. 

Муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мазкур тадбир якунида барча рақибларини доғда қолдирган ҳарбий қисм қўшинлар хизмати бошлиғи, маёр Ваҳоб Қўлдошев оиласи биринчи поғонани забт этган бўлса, автомобил взводи командири, капитан Ҳамид Ахмедов оиласи фахрли иккинчи ўринга муносиб топилди, назоратчилар взводи сексия командири, сержант Қудрат Жумабоэв оиласи эса, учинчи ўринни қўлга киритди. 

Шунингдек, “Энг фаол оила” ва “Энг қувноқ оила” номинасиялари бўйича ҳам совриндорлар эълон қилинди.

Дўстона ва самимий руҳда ўтган мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.