Бир куни Саид Аҳмад ака нашриётга телефон қилиб қолди:

– Абдулла ака (Абдулла Қаҳҳор) ҳақида хотиралар китоби чиқараётган экансизлар, Кибриё опа мақола ёзиб беришимни илтимос қилган эди, қўлёзмани сенга жўнатяпман, ўзинг кўриб чиқарсан.

– Хўп бўлади, – дедим.

– Фақат бир илтимос, – деди устоз, – мен «дум»ли «ҳ» билан «дум»сиз «х»нинг фарқини билмайман, ўзинг қўйиб оларсан.

– Гап йўқ, хотиржам бўлинг, – дедим кулимсираб.

– Лекин Саид Аҳмад акам жуда тупой экан, деб ўйламаслигинг учун у ер-бу ерига «дум» қўйиб қўйдим, яна қарарсан, – деди у киши ва хайрлашдик.

Икки-уч соатдан кейин қўлёзма етиб келди. Очиб қарасам, барака топкур устоз «Аҳмад», «ҳаво», «ҳусн», «ҳолва», «ҳамшира» каби сўзларнинг «дум»ини олиб ташлаб, «хат», «харидор», «хайрият», «хавотир» деган сўзларга эринмасдан «дум» қўйиб чиққан экан.