Қашқадарё вилояти Иибнинг турли соҳавий хизматларида узоқ йиллар хизмат қилиб, юрт тинчлиги, эл осойишталигини таъминлашга, қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни фош этишга муносиб ҳисса қўшган фидойи ходимлар эъзоз ва эҳтиром ила фахрийликка кузатилди.

Тизимнинг жамоат хавфсизлиги хизматида чорак асрдан ортиқ хизмат қилган подполковниклар Жасур Тошев, Мақсуд Самадов, Абдураззоқ Ғозиев, катта сержантлар Абдураҳмон Бозоров ва Нодир Хўжановлар ана шундай эътиборга сазовор бўлишди. Тадбирда сўз олган фахрийларнинг ҳамкасблари уларнинг хизматини эътироф этишди.

Анъанага кўра, тадбирда нафақага кузатилган соҳа фидойиларнинг елкасига тўн ёпилиб, дўппи кийгизилди.

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.