ИИВ Бухоро академик лицейида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг таваллудига бағишланган “Эл деса Навоийни” тадбири ўтказилди. Маданий-маърифий кечада ўқувчилар Алишер Навоий ғазаллари, рубоийлари ва ғазаллари билан куйланган қўшиқларни айтишди, шоир асарларидан саҳна кўринишлари намойиш этишди.
Айниқса, Алишер Навоий сиймосини гавдалантирган Таваккал Қодиров ва Гули сиймосидаги Севинч Убайдоваларнинг чиқишлари томошабинлар томонидан жуда қизғин кутиб олинди. Тадбир сўнгида фаол иштирок этиб, томошбинларлар олқишига сазовор бўлган иштирокчилар академик лицейнинг эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Шахноза ШАРИПОВА,
ИИВ Бухоро академик лицей ўқитувчиси.
