9-апрел – мамлакатимиз тарихида муносиб ўрин тутган бу буюк зотнинг таваллуд куни ҳар йили юртимизда кенг нишонланади. Шу муносабат билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил 2-апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепсияси ” ижросини таъминлаш мақсадида бугун ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, биринчи минтақавий ҳудуд 24-тарбия колонояси ходимлари ҳамда Қоровул қўшинларининг 7531-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюришди.
Музей бугун ҳар кунгидан гавжумдир. Турли ташкилотлардан келган меҳмонлар, мактаб ўқувчилари катта қизиқиш билан тарихий экспонатлар билан танишмоқдалар. Биламизки, музейнинг асосий мақсади Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини акс эттириш ва кенг тарғиб қилиш, чуқур инсонпарварлик руҳи билан суғорилган тарихий ютуқларимиз ва анъаналаримиз асосида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир. Музей фондининг асосий қисми Амир Темур ва темурийлар даврига оид қўлёзма асарлар, турли давлатлар ҳукмдорлари билан олиб борилган ёзишмалар, тангалар, сопол ва мис буюмлар, меъморий безак қопламалари, китоблар, этнографик буюмлар, юртимиз рассомлари асарлари каби нодир экспонатлардан иборат.
– Музейга ташрифимиз давомида Буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг саркардалик санъати, Ватанимиз тарихи хусусида сўзловчи экспонатлар, осори-атиқалар бизда катта қизиқиш уйғотди, – дейди Департамент касбий тайёргарлик бўлими катта инспектори, лейтенант Бойқўзиэв Бекзод. – Бу каби тадбирлар ватанимиз тарихига, унинг буюк тарихий шахсларига яна бир назар солиб, ватанпарварлик ҳиссини туйишимиз, халқимизнинг тарихидан фаҳрланишимизга сабаб бўлади. Шу ўринда ташкилотчи ва музей ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз.
Азиза ЖОНИЭВА.
Суратлар муаллифи Иномжон Раҳимхўжаэв.
