Бир донишманддан сўрашибди:
– Сизни кўпроқ нима ҳайратлантиради?
У эса шундай жавоб қилибди:
– Одамлар. Чунки улар аввалига ўз соғлиғидан кечган ҳолда, пул топишга интилади. Кейин бир талай маблағни саломатликни тиклаш учун сарфлайди. Бундан ташқари, улар келажак ҳақида шунчалик кўп қайғуришадики, бугунги кундан завқ олишни унутадилар. Натижада на айни дамда, на келажакда ҳузурли ҳаёт кечиришади. Вафоти яқинлашганида эса роҳатланиб яшамаганидан афсусланишади.
Умр мислсиз тезлик билан ўтиб кетади, одамларга буни ҳайқириб эслатгим келади. Ҳозирги он билан яшанг! Негаки, кечаги кун ортда қолди, эртанги кун эса бўлмаслиги ҳам мумкин. Билингки, бугун ҳаётингиздаги энг яхши ва омадли кун!.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
