«Эскижўва» Себзор даҳасининг қадимий маҳаллаларидан бири бўлган. Маҳсидўзлик кўчасида маҳалла ҳунармандларининг асосий қисми жойлашган бўлиб, савдо-сотиқ қайнаган жойлардан бири ҳисобланган. Вақт­лар ўтиб бу қадимий маҳалла ҳам марказий бозорнинг бир қисми ва кейинчалик бозорнинг асосини ташкил қилиб, Эскижўва номи билан атала бошланган.

Профессор Х. Ҳасанов «Эскижўва» – маҳалла номи, ҳарбий аслаҳалар омбори (жўвахона) бўлганидан бу жой шундай ном олган, дейди. Ҳақиқатан ҳам, жиба «совут» деган сўз.

Қадимшунос олима В.Булатова эса таниқли олима О.Смирнова асарларида «эски» сўзи сўғд тилида «ба­ланд» деган маънони англатиши келтирилганини ёзади. Бу термин қадимий Тошкентга жуда мос деган хулосага келиб, Эскижўва «баланд бозор» дегани, дейди ва исботи тариқасида «Тошкент» етти сой ва етти тепаликдан қад кўтарган, деган афсонани келтиради.

ХВИ асрда Тошкентнинг ўрдаси эски шаҳар қисмидан Бешёғоч тарафга кўчирилди. Табиий­ки, унинг қурол-аслаҳа сақланадиган омбори ҳам янги жойга кўчирилади. Эски омборхона эса эски жиба, яъни, эски омбор­хона номида қолади. Вақтлар ўтиши билан жиба жўва кўринишини олиб, Эскижўва деб атала бошланган.