Уйчи туман ИИБ бошлиғи, подполковник Фурқат Мирзаэв раҳбарлигидаги 3-секторда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тўгараклар ташкил этилган.

«Баландариқ» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Рухсора Каримжонова ташаббуси билан маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.

Маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг велопойга, шахмат-шашка, футбол, стол тенниси, баскетбол турлари бўйича мусобақалар, «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.

Гулчеҳра Бувамирзаэва,

“Постда” мухбири,

Наманган вилояти.