Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Фарғона вилоятида кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, бугун эрта тонгдан Фарғона вилояти ҳокимлиги ёнида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг вилоятдаги ҳарбий қисмлари офисер, сержант, аскарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.
Ҳажми 1100 кв.м. бўлган улкан байроқ аскарлар кўмагида кенг ёйилиб, вилоят марказидаги Тадбиркорлар уйи олдидан Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва консерт саройигача бўлган масофага ҳарбий оркестр томонидан ижрор этилаётган мусиқа садолари остида олиб борилди.
Ушбу жараённи шаҳар аҳли, айниқса, ёшлар завқ билан, юракларида ватанпарварлик ҳисси жўш урган ҳолда кузатиб бордилар.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
