9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати ички ишлар органлари фахрийлари ҳолидан хабар олишдек эзгу ва савобга йўғрилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаэв бошчилигида Чироқчи тумани ИИБ ходимлари истеъфодаги маёр Зокир Бибарсов хонадонида бўлишди.

Ходимлар фахрийнинг ҳаёти ва хизмат фаолияти ҳақидаги мазмунли суҳбатидан баҳраманд бўлишди. Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун фахрий муҳтарам Юртбошимизга, Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига самимий миннатдорлигини изҳор этди.

Меҳр-саховат тадбирлари воҳанинг барча шаҳар-туманларида давом этмоқда.

Содиқ РАҲИМОВ,

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти.