Сирдарё вилояти Сардоба тумани Иибда ИИВ Фахрийлар кенгашининг бир гуруҳ фаоллари билан учрашув ташкил этилди. Тумани ИИБ ходимлари ҳамда ҳозирда истеъфодаги бўлган фахрийлар билан билан мулоқотда ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги полковниклар Ў.Аҳмедов, М.Мирфайзиев иштирок этди.
Тадбирда устоз фахрийлар кўп йиллик хизмати давомида эришган ютуқлари, бой тажрибаси, “устоз-шогирд” анъаналари ҳақида сўзлаб беришди. Кексаларни қадрлаш орқали ўсиб келаётган ёш авлодни миллий анъана ва қадриятларимиз руҳида камол топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани эътироф этилди.
Таъкидлаш жоизки, туман ИИБ ходимлари фахрийларнинг яшаш хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олишмоқда.
А.УСМАНОВ,
Сардоба тумани ИИБ КБТГ катта инспектори, капитан.
