Фарғона вилояти ИИБ Фахрийлар кенгаши ҳамда Маънавият ва маърифат марказининг Фарғона вилояти бўлими ҳамкорлигида Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов мемориал музейида учрашув ташкил этилди.
Ушбу учрашувда Фарғона вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов ва бошқа фахрийлар иштирок этиб, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари билан мулоқот ўтказдилар.
Маҳорат дарси тарзида кечган учрушувда фахрийлар ёшлар тарбияси, китобхонлик маданияти, илм ва ҳунарнинг инсон камолотидаги ўрни, Ватанга муҳаббат, устозларга ҳурмат каби тушунчалар ҳақида сўз юритдилар ва иштирокчиларга ўзларининг қимматли маслаҳатларини бердилар.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
