Тошкент шаҳар ИИББ идора ва тизимларида фаолият юритаётган ходимлар, ишчи ва хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам доим диққат марказида. Хусусан, ходимларнинг турмуш ўртоқлари, уларнинг 18 ёшга тўлган фарзандларини касбга йўналтириш, касбий қизиқиши ва лаёқатини инобатга олган ҳолда бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида ўқитиш йўлга қўйилган.

Яқинда Тошкент шаҳар Ииббнинг бир гуруҳ фахрийлари учун мономарказ бўйлаб саёҳат ташкил этилди. Улар бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. 

Сарвар СОБИРОВ,

“Постда” мухбири.