Янги йил байрами арафасида Фарғона вилояти ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, унинг аъзолари, вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси ҳамда бир гуруҳ ёш ходимлар истеъфодаги подполковник Бўрибой Омонзодани таваллуд айёми билан табриклаш ва эҳтиром кўрсатиш учун ишхонасига бордилар.

Кўпчилик Бўрибой Омонзодани қалами ўткир журналист сифатида яхши танишади. У узоқ йиллар Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида матбуот хизмати раҳбари, кадрлар хизматида масъул лавозимларда ишлаган, юзлаб шогирдларни тарбиялаган.

Айни пайтда пенсияга чиққан бўлса-да, эл-юрт хизматидан тўхтагани йўқ. АОКА Фарғона вилояти бошқармасида бўлим бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатмоқда.

Шу куни устоз журналистга ИИВ Фахрийлар кенгаши томонидан таъсис этилган “Ички ишлар фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Вилоят ИИБ раҳбариятининг табриги ўқиб эшиттирилди.

Бундай эътибор, ҳамкасблар ва шогирдлар эҳтиромидан фахрийнинг боши кўкка етди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.