Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда турли 8 та жамоа ўзаро баҳс олиб борди.
Муросасиз баҳсларнинг якуний натижасига кўра, “Фемида” жамоаси интеллектуал ўйин ғолиби деб топилди. “Тўмарис” жамоаси иккинчи, “Матонат” жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.
Борис КЛЕЙМАН,
ўз мухбиримиз.
Андижон вилояти.
