Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмда байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида ҳарбий қисм командири, подполковник У.Мамажонов барча шахсий таркибни байрам билан табриклаб, ҳаво дарвозаларини муҳофаза қилишдак шарафли ишларида омад ва зафарлар тилади.

Шундан сўнг намунали хизмати билан сафдошларига ўрнак бўлаётган, турли спорт мусобақалари ҳамда танловларда юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга ташаккурнома ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Шу куни қисм шахсий таркиби ҳамда соҳа фахрийлари учун Фарғона шаҳар маданият маркази ходимлари ва таниқли санъаткорлар томонидан консерт дастури намойиш қилинди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.