Кунлардан бир кун бир гуруҳ ижодкорлар Фарғона водийсига сафар қилишади. Йўл-йўлакай ўзаро гурунглашиб боришади. Гап айланиб тилимизга муносабат масаласига тақалади.
– Биз гаплашганимизда мавриди бўлса-бўлмаса русча сўзларни кўп қўллаймиз! – дейди кимдир.
– Тўғри, тўғри! – бошқалар ҳам бу гапга қўшиладилар.
– Келинглар, ким гапида русча сўзни қўлласа бир сўмдан (ўша даврда бир сўм ҳам баракали пул ҳисобланган−Ш.О.) жарима тўлашга келишиб, гаров ўйнаймиз! – дея таклиф киритади Эркин ака.
– Давай, гаров ўйнаймиз! – дейди Ўткир Ҳошимов жонланиб.
– Қани, бир сўм учун давай! – дейди Эркин ака Ўткир акани дарҳол тилидан тутиб.
Шодмон ОТАБЕК.
