Бухорои шариф бағридаги Ғиждувон тумани муқаддас қадамжо сифатида эътироф этиб келинади. Айниқса, “Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний” зиёратгоҳида сайёҳларнинг йил сайин кўпайиб бораётгани фикримиз исботидир. Қўрғон маҳалласи тарихи ва айни кунда олиб борилаётган ишлар, кейинги икки йил ичида қайта реконструксия ва реставрация қилинган ХИХ асрга оид 3 та масжид ҳамда ХВИ аср обидаси Тош ҳаммом сайёҳларда жуда катта таассурот қолдиради. Ғиждувон қўрғони очиқ осмон остидаги музейга айлантирилмоқда. Айни пайтда туризм маҳалласини барпо этиш учун танланган ҳудудда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, Халқаро экспертлар ҳамда Ўзбекистондаги Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институти бошчилигида ХИХ асрга оид Бозори қаймоқ, Болойи қассобон, Бобораҳимбой масжидлари ва ХВИ асрга оид Эски тош ҳаммом каби қадимий объэктлардаги қайта таъмирлаш ва тиклаш ишлари якунланиб, маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар ташрифига тайёрланди.
Қисқаси, яқин кунларда Ғиждувон тумани тубдан кўркамлашиб, сайёҳлар шаҳрига айланажак.
Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати.