Иивнинг 2022-йил 15-февралдаги тегишли буйруғида барча ходимлари иштирокида “Ички ишлар органлари ходимларининг Ўзбекистон Республикаси халқи олдидаги ҳалоллик қасамёди” тадбирларини тантанали равишда ўтказиш белгиланган.

Яқинда Қашқадарё вилояти Косон тумани Иибда шахсий таркибнинг “Ички ишлар органлари ходимларининг Ўзбекистон Республикаси халқи олдидаги ҳалоллик қасамёди” тадбири ўтказилди.

Туман ИИБ раҳбарияти ва соҳавий хизматлар бошлиқлари қатнашган тантанали тадбирда шахсий таркиб ўртасида олиб борилаётган тизимли ишлар ходимларнинг маънавияти ҳамда интеллектуал салоҳиятини янада юксалтиришга, ходимлар ўртасида қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди.

Содиқ РАҲИМОВ,

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти.