Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик, халққа муҳаббат, ўз вазифасига садоқат, фидойилик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

  Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган “Маънавият ойлиги” режаларига бағишланган брифингда шу ҳақда гап борди. Унда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари, вилоятдаги 30дан ортиқ ОАВ вакиллари, телеканаллар мухбирлари, блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди. 

Брифинг давомида журналистлар ва блогерлар ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” тадбири режалари ҳамда соҳа ходимларининг маънавий салоҳиятини оширишга қаратилган дастурлар билан таништирилди. Шунингдек, жаҳонда ғоявий-мафкуравий, маънавий таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги даврда ҳуқуқ-тартибот посбонларининг маънавий баркамоллигини таъминлаш жуда муҳимлиги таъкидланди. Тадбир якунида вилоят Иибнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини янада кучайтириш борасида таклифлар берилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.