“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли 7261-сонли ҳарбий қисмда китобхонлик ҳафталиги ўтказилди.

Китоб – руҳиятимиз озиқаси. У билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга бир олам маънавий озиқа бериб, эзгуликка етаклайди.

Ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган китоблар ярмаркаси барчага манзур бўлди. Ҳарбий хизматчилар ўзлари ва фарзандлари учун жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган китобларни сотиб олиш имконига эга бўлишди.

Ўз мухбиримиз.