ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Нукус шаҳридаги 7261-сонли ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчилари Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат қилишди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур музей Марказий Осиёдаги энг қадимий музейлардан бири ҳисобланиб, унга экспонатлар йиғиш 1929-йили Тўрткўл шаҳридаги Қорақалпоғистон ўлкашунослар жамияти томонидан ташкил этилган кўргазмадан бошланган. Ҳозирда музейда табиат, археология ва этнографияга оид 65 мингдан ортиқ экспонат мавжуд.
Шунингдек, бу ерда қадимги ҳайвон ва ўсимликлар қолдиқлари, Орол денгизи атрофида яшаган ноёб ва йўқолиб бораётган қуш ва ҳайвонлар тулумлари қўйилган. Экспонатлар орасида сўнгги Турон йўлбарси диққатга сазовордир. Бу йиртқич ҳайвон 1949-йили маҳаллий аҳоли томонидан Амударё делтасида отиб ўлдирилган. Бундан хабар топган музейи ходимлари ҳайвоннинг танасинидан тулум ишлаб, уни экспонат сифатида сақлаб қолиш чораларини кўришган.
Бундан ташқари, музейда ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида яшаган маҳаллий аҳоли томонидан фойдаланилган уй-рўзғор буюмлари, қурол-яроқлар ва бошқада буюмлар жой олган.
Хуллас, музей ҳарбий хизматчиларда катта таассурот қолдирди.
Аббос БЕКНАЗАРОВ,
капитан.
