ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Бухоро шаҳридаги 7258-ҳарбий қисмнинг муддатли ҳарбий хизматчилари маънавият маршрути доирасида Файзулла Хўжаев уй музейи ҳамда Бухоро шаҳридаги “Арк” тарихий мажмуасига саёҳат қилишди. Ҳарбий хизматчилар Файзулла Хўжаевнинг ҳаёти, унинг босиб ўтган йўли ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар аждодларимиз томонидан барпо этилган “Арк” тарихий мажмуасидаги тарихдан сўзловчи иншоотларни, тарихий буюмлар ҳамда ёзма битикларни томоша қилишди. Алдодлар қолдирган меросдан баҳраманд бўлишди.
Р.САИДОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
